

"2021 йилгача ҳар мавсумлик даромадни 1 млрд. долларга етказишни режалаштиряпмиз ва бу клуб учун яхши янгилик. Бу футбол саноати ўсаётганини билдиради" - дейди Бартомеу.
Унинг сўзларига кўра, жорий мавсум клубнинг даромадлари 900 млн. еврога етиши мумкин ва бу аввалги кўрсаткичдан 20% кўп.
Бундан ташқари, "Барселона" ҳомийлик шартномаси тузишга яқин. Ушбу маблағлар "Камп Ноу" стадиони ва клуб инфратузилмасини янгилашга сарфланади.



