"Барса"дан кейин "Атлетико" футболчилари ҳам олийжанобликка қўл уришди
Eldor Akmurzayev
2 апр 2020, 19:45
“Матрасчилар” ўйинчилари ва мураббийлар штаби коронавирус пандемияси даврида ўз маошларининг қисқаришига розилик билдиришди.
Шу орқали клубда ишловчи 430 ходимнинг ҳақлари тўлаб берилади. Энди биринчи, иккинчи жамоа футболчилари ва мураббийлари ҳамда аёллар жамоаси 70 фоиз кам ойлик олади.
Аввалроқ, шу каби ишни “Барселона” аъзолари ҳам амалга оширган эди.