"Барса" ёзда Неймарни қайтаришдан бош тортди. Каталония клубининг бошқа мақсадлари бор

Alisher
17 апр 2020, 13:12
"Барселона" мавсум сўнггида ПСЖ форварди Неймарни ортга қайтармайдиган бўлди.

Каталония клуби коронавирус пандемияси сабаб ушбу қарорга келди.

"Барса"нинг ҳозирги мақсадлари - ҳужумчи Лионель Месси билан шартномани узайтириш ва товон пули 111 миллион еврони ташкил этадиган "Интер" форварди Лаутаро Мартинесни харид қилиш.

Шундай экан, "кўк-анорранглилар" ёзда Неймар учун 170 миллион евро тўлашга тайёр эмаслар.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ccma.cat

Сўнгги янгиликлар

Барча ›