"Барса" ва Роберто ўртасидаги музокаралар барбод бўлди. Ўйинчи катта эҳтимол кетади

Alisher
17 фев 2022
"Барселона" ҳимоячиси Сержи Робертонинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Шартномани узайтириш борасидаги музокаралар бутунлай барбод бўлди. Барчаси футболчининг кейинги мавсумни бошқа клубда ўтказишига қараб кетмоқда.

Испанияликнинг "Барса"да қолиши учун маошининг камида 50 фоизи қисқариши кераклиги айтилган эди. Шунингдек Хавининг ўйинчига ишонч билдириши ва уни қолишини хоҳлаши хабар қилинган эди.

Робертонинг "Барса" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади.


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport