

Хабарларга кўра, каталонияликлар 22 ёшли эквадорлик футболчини 10 миллион еврога харид қилишмоқчи, шундан сўнг эса уни бошқа испан клубига ижарага бериб юборишмоқчи.
Қайд этиш керакки, бу клуб "Вальядолид" бўлиши мумкин. "Осасуна" Эступиньянни 2021 йилнинг ёзига қадар ижарага олган ва у билан битимда кўрсатилган муддатдан олдин хайрлашмоқчи эмас. Аммо, "Уотфорд"да футболчини эрта қайтариш борасидаги ҳуқуқ ҳам бор.



