

"Суарес - жангчи ва унинг жанговар руҳи жамоадаги бошқа ўйинчиларни ҳам қувватлантиради. Унда "Ювентус" ва бошқа топ-клубларда ўйнаш учун характер ва ДНК бор.
Агар у руҳланган бўлса, 33 ёшида ҳам ажойиб харид бўлади. Унда Роналду билан муаммо бўлмайди. Улар бир-бирини ажойиб тарзда тушунади, чунки бу икки туғма ғолиблардир", - дейди Брайда.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" эндиликда Суаресга эҳтиёж сезмаяпти ва уни қўйиб юбормоқда. Уругвайлик футболчининг кейинги клуби катта эҳтимол билан "Ювентус" бўлади.



