"Барса" Ла Лига рекордини янгилай олмайди
24 май 2023 16:24
Янгиликлар
"Барса" Ла Лига рекордини янгилай олмайди
"Барселона" президенти Жоан Лапорта мухлисларни клуб бир қатор топ-футболчилар билан шартномани узайтирмоқчи эканлигига ишонтирди.
"Барселона" Ла Лиганинг бир мавсум давомида ўтказиб юборилган голлар сони бўйича рекордни янгилай олмайдиган бўлди.
Ушбу мавсумнинг 36 ўйинида каталонияликлар дарвозасини 18 марта ишғол этишди – бу 1993/94-йилги мавсумда "Депортиво" ўрнатган рекорднинг такрорланиши. 2015/16-йилги мавсумда "Атлетико" ҳам ушбу натижани такрорлаган.
Қайд этиш зарур, "Барселона" Примеранинг охирги 3 турида 7 та тўп ўтказиб юборди. Ваҳоланки, дастлабки 33 турда Хави жамоаси ўз дарвозасидан 11 тагина тўп ўтказиб юборганди.
Сўнгги икки турда "Мальорка" (уйда) ва "Сельта" билан (сафарда) куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар