

"Барселона" Ла Лиганинг бир мавсум давомида ўтказиб юборилган голлар сони бўйича рекордни янгилай олмайдиган бўлди.
Ушбу мавсумнинг 36 ўйинида каталонияликлар дарвозасини 18 марта ишғол этишди – бу 1993/94-йилги мавсумда "Депортиво" ўрнатган рекорднинг такрорланиши. 2015/16-йилги мавсумда "Атлетико" ҳам ушбу натижани такрорлаган.
Қайд этиш зарур, "Барселона" Примеранинг охирги 3 турида 7 та тўп ўтказиб юборди. Ваҳоланки, дастлабки 33 турда Хави жамоаси ўз дарвозасидан 11 тагина тўп ўтказиб юборганди.
Сўнгги икки турда "Мальорка" (уйда) ва "Сельта" билан (сафарда) куч синашади.



