"Барса" 31 августгача Кундени рўйхатдан ўтказа олмаса, футболчи клубни текинга тарк этиши мумкин

Administrator
19 авг 2022, 23:34
Клуби ҳали ҳам Кундени рўйхатдан ўтказа олмади.

Жюль Кунде "Барселона"ни "Севилья"дан трансфер қилинганидан бир ой ўтиб тарк этиши мумкин. Гап шундаки, агар "Барселона" 31 августгача Кундени рўйхатдан ўтказа олмаса, футболчи клубни текинга тарк этиши мумкин. Бу банд клуб ва футболчи ўртасидаги шартномада ёзиб қўйилган. 

Аммо "Барселона" бундан хавотир олаётгани йўқ. Клуб 31 августга қадар футболчини Ла Лига рўйхатидан ўтказишига ишонмоқда. 

Маълумот учун, "Бареслона" Кундени шу ёзда 50 млн евро эвазига сотиб олганди. Бонуслар билан бу сумма 5-10 млн еврога ортиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Cadena SER

Сўнгги янгиликлар

Барча ›