UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  0 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  1 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  0 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  1 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  15 17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  3 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  4 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  6 15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  3 15:41"Хоразм" "Андижон" собиқ ҳимоячиси ва яна икки футболчи билан шартнома тузди  2 14:51"Андижон" Австрия клубидан енгилди  2

Барези: "Роналдуни таърифлай оладиган сўзлар мавжуд эмас" Янгиликлар

Барези: "Роналдуни таърифлай оладиган сўзлар мавжуд эмас"

Италиялик афсонавий футболчи Франко Барези ўз версиясига кўра йилрамзий жамоасини тузди. Унинг танлови УЕФА кўрсатган номзходлар асосида тузилган.
Мануэль Нойер: У ажойиб дарвозабон эканини исботлаб келяпти. Буни нафақат ишончли ўйинлари билан, балки "Бавария" билан қўлга киритган совринлари билан ҳам исбот қилди. Нойер - жамоадаги шерикларига ҳам ўз кучига бўлган ишонч бахш эта оладиган шахс.

Филипп Лам: У ҳужумда ҳам, ҳамояда ҳам зўр ўйнайди. У "Бавария" билан йилни ажойиб ўтказди. У юқори техника соҳиби ва бир неча йиллардан бери барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда.

Тиаго Силва: Серхио Рамос билан бир қаторда Тиагони жаҳоннинг энг кучли марказий ҳимоячиси деб биламан.

Серхио Рамос: Ёши у қадар катта бўлишига қарамай у жуда тажрибали. Яхши техника ва гол ура олиш қобилиятига эга бўлган футболчи.

Давид Алаба: Ёш ваяратувчанлик қобилияти жуда ривожланган. Ундан ташқари ҳудди катта тажрибага эга футболчилардек ўйнайди.

Яя Туре: Бир неча йиллардан буён юқори савияда барқарор ўйнаб келаётган ажойиб ярим ҳимоячи. Ҳимояда доим ёрдамга тайёр, ҳужумлврни яхши бошлайди ва кўп гол уради.

Франк Рибери: Ўз амплуасида тенгсиз футболчилардан. Рибери - камчиликка эга бщлмаган кам сонли футболчилардан.

Марко Ройс: У "Боруссия" билан Чемпионлар Лигасини юта олмаган бўлсада, унинг таркибида зўр ўйин кўрсатди. Ройснинг козери - кучли техникаси ва юқори тезлиги.

Диего Коста: Ҳужумдаги ажойб ҳаракатлари ва жисмонан кучлилиги билан жуда яхши таассурот қолдирди. У сон ва сифатни мужассам эта олади.

Криштиану Роналду: Уни таърифлай оладиган сўзнинг ўзи мавжуд эмас. Бу йилни ўтган йилдан ҳам яхшироқ ўтказди. Роналду кўплаб голлар урди ва термасини Жаҳон Чемпионига чиқишида катта ҳисса қўшди.

Златан Ибрагимович: У қаерда ўйнаса ўша ерда ғолиб бўлаверади. Ибрагимовични ўзига ҳос услуби уни ҳаммадан афратиб туради. У ўз ўйини билан исталган жамоани ўзгартириб юбориши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика