

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Битим 2026 йилнинг ёзигача давом этади ва унда келишувни 2027 йилнинг ёзига қадар узайтириш бўйича банд бўлади.
Гвардиола ва унинг жамоаси барча шартларни келишиб олишди. Энди расман шартнома имзоланса бас.



