Барцальи: "Роналду гол уришни бошлаганида, уни тўхтатиб бўлмай қолади"

Aslanov Jasurbek
6 сен 2018, 18:14
"Ювентус" ҳимоячиси Андреа Барцальи жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду гол урмаётгани ҳақида фикр билдирди.

"Роналду ҳали "Ювентус" сафида гол ура олмаётгани бизни кўп ҳам ҳавотирга солаётгани йўқ. У дарвозани ишғол қилишни бошласа, Криштиануни тўхтатиб бўлмай қолади. У фаолияти давомида қандай гол уриш кераклигини кўрсатиб келмоқда.

Роналду билан шуғулланиш ёқимли. У ўз энергияси билан бизни рухлантиради. Криштиануда доимо ишлаш нияти бўлади. У машғулотларда жон бериб шуғулланишидан ҳайратландим" - дейди Барцальи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳали Италия чемпионатида гол ура олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›