UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  7 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Бақалоқ, дангаса, гол урувчи футболчи ҳақида Янгиликлар

Бақалоқ, дангаса, гол урувчи футболчи ҳақида

Теглар :  АилтонВердер
Эдгар Штайнборн ўйинни якунлаш учун ҳуштак чалганида, кўпчилик ишонмаганди.

2003 йилнинг май ойида "Вердер" "Бавария"дан 23 очкога ортда қолди. Бироқ 12 ой ўтиб, 2 ўйинлик захира билан жамоа мухлислари чемпионликни нишонлашди. Бир одам эса ҳиссиётларини умуман жиловлай олмасди: Аилтон Гонсалвес да Силва, майдон марказида у нималар қилмоқда?


Унинг жамоадан кетиши - катта хато эди. Қандайдир ноодатий импульс туфайли футболчи бошқа жамоа билан шартнома имзолади. Ўша вақтларда у қилган ишларини шундай таърифлади: "Жуда кўп йиғладим. Ўзимдан сўрадим: "Нима учун айнан "Шальке"?

Ватанини дунёга танитиш учун у борини берди.
Унинг қомати, кучи ва юқори тезлиги сабаб уни Германияда "Кугельблиц" деб лақаб қўйишди. Бу эса юмалоқ чақмоқ дегани. Бу сўз унга мос тушарди: немис футболида ёши ўтган вақтда юлдузликка эришди.

Аилтон 1973 йили Бразилиянинг Мадейра шаҳрида туғилган. Бу ерда у ялангоёқ, барча меҳнати фермага сингарди. Унинг илк жамоаси "Ипиранга" бўлган. Унинг голлари сабабли жамоа 1995 йилда С Серияга кўтарилган.

Бошида Аилтон мамлакат бўйлаб сафар қилди, "Интернасьонал", "Можи-Мирин" ва "Санта-Круз" таркибида ўйнади. Омадли мавсумдан кейин у бутун дунё скаутлари назарига тушди. Қизиқишлар орасида "Вердер" ҳам бор эди. Бироқ у "Тигрес" таркибига кўчиб ўтди. Янги давлатда унинг ўйинлари ўхшамади. Хаттоки 23 ўйинда 5 гол урган бўлса-да, "Вердер" унга бўлган қизиқишни сўндирмади. 1998 йилда у 2,5 млн фунт эвазига Германияга жамоасига трансфер қилинди.


Дастлабки 3 ҳафтада Германияда унга юмшоқ гапиришди: Аилтон меҳмонхонада спагетти еб ўтирибди. Бразилиялик ўзининг дебют ўйинига боришга шошилмади. Бироқ "Фрайбург"га гол урди. Афсуски, яна уч кун ўтиб қора онлар бошланди: жамоани "учиш поғонасига"гача олиб келган бош мураббийнинг ўрнига Феликс Магат келди. Унга бразилияликнинг ўйини ҳадеганда ҳам ёқавермади.

Жуда қаттиққўл мураббий ҳисобланган Магат Аилтоннинг хизматларидан 4 мартагина фойдаланди. Унда у 2 бора гол киритишга эришди. Унинг бахтига Магат ҳам тезда ишдан бўшатилди. Жамоага Томас Шааф бош мураббий бўлди ва жамоага умидни қайтарди.

1999/2000 йилги мавсум дастлабки 3 учрашувида Аилтон ўйнамади. "Волфьсбург"га қарши ўйинда эса югославиялик ҳужумчи Раде Богданович 15-дақиқадаёқ қизил карточка олди. Унинг ўрнига айнан бразилиялик футболчи майдонга тушди ва 7:2 ҳисобидаги ғалабага катта ҳисса қўшди. Бир гол ва икки ассистентлик қилди. Мавсум якунларига қадар у Писарро ва клуб афсонаси Марко Боде билан яхши ўйнади. Унинг ҳисобида 16 гол ва 14 ассистентлик қилди.

Бу натижа Бундеслига захира ҳужумчиси учун кутилмаган эди. Унинг ўзи бу натижаларга қандай эришганига рафиқаси сабабчи эканлигини айтди.Шунингдек, Шааф ҳужумчининг кучли тарафларини очиб бера олди. Андреас Херцог ва Жоан Мику каби иқтидорли футболчилар унга чиройли голли пасларини аяшмади.
Кейинги икки мавсум ҳам Аилтон учун яхши ўтди, ўзининг натижали сериясини давом эттирди. Бироқ майдондан ташқаридаги ҳаётда кичик кўнгилсизликлар ҳам бўлиб турди. 2002 йили у Бременга боришга кечикди ва Нордердай оролига боришга қарор қилди. У ерда жамоа машғулотларига бориш 700 еврога тушди. У тез-тез ўз ватанига бориб турди, хаттоки фанатлар ҳам унинг қайтишини интиқлик билан кутадиган бўлиб қолди.
Марселиньонинг гапларига кўра, яхши ўйин кўрсата олмагани сабабли майдондан ташқаридаги ишлар орқали ёмон хулосага борилди. Аммо Аилтон яхши савияли футболчи эди, у билан "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлганди.

Барчаси "Герта" дарвозасига бўлган хет-трикдан бошланди. Голлар серияси Мёнхенгладбахнинг "Боруссия", "Шальке", "Мюнхен 1860" ва "Вольфсбург" каби жамоалар билан ўйинда ҳам давом этди.



Аилтоннинг шартномаси якунига етди, "Вердер" раҳбарияти унинг хизматларига ортиқча эҳтиёж сезмади. Унинг ўйинларини "Шальке" кузатиб борганди. Унга икки баравар кўпроқ маош тўлашга тайёр эди. Рақамлар катта эди, унга футболчи  рози бўлди. Жамоадагилар уч кундан кейин футболчи билан шартнома имзолаб олишди. Бу эса "Вердер" раҳбариятига ёқмади ва Германия футбол уюшмасига расмий шикоят билан чиқишди. Қонуний олганда барчаси тўғри эди.

Янги жамоасида ҳам у дубль ва хет-трик қайд этди. Мавсумда 9 бора ассистентликни қайд этди. У билан ўйнаган жамоадошларини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим: Иван Класнич, Мику, Фабиан Эрнстлар ажойиб жамоани ташкил этишганди.

Январь ойида "Рода"га қарши ўртоқлик ўйинида у кичик жароҳат олди, бироқ Аилтон тезда тикланиб олди: 2004 йилги мавсумнинг илк ўйинида "Герта" дарвозасига яна дубль, кейинчалик "Кёльн" ҳамда "Штутгарт" билан учрашувда ҳам шундай натижа.

"Бавария" билан ўйин яқинлашмоқда, "Вердер" эса қўрқмаяпти: уларда захира очколари бор, жамоа эса яхши ҳолатда. Тезкорлик билан ҳисоб бременликлар фойдасига 2:0га етганида Класнич ва Мику гол уришга эришди. Иккинчи бўлимда учинчи голни Аилтон урди. Ўйиндан кейинги интервьюда у "Аилтон шундай" деди.
Ҳаттоки мағлуб бўлган учрашувларда Аилтонга ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Бундеслигада унинг ҳисобида 29 гол бор эди. Ушбу натижа 1981 йилги энг яхши натижа бўлди. Бразилиялик футболчи "Ганновер"дан бошқа барча жамоаларга гол урди. "Олтин бутса" учун рейтингда у Тьерри Анридан кейин 2-ўринни эгаллади.

"Алемания"га қарши Германия кубоги финалида дубль қайд этди, Аилтон Крстаич билан бирга майдонни тарк этди. У шунчаки жамоасини алмаштирмади, ўзини қаҳрамон қилган шаҳарни тарк этди. У энди чемпион таркибида эмасди. "Шальке" биринчи ўриндаги жамоадан 24 очко кам жамғарган ва 6-ўринга тушиб кетганди. Қайсидир маънода бу ортга ташланган қадам эди. Умумий ҳисобда у 178 ўйинда майдонга тушди ва Марсело Бордоно билан бирга яхши тўп тепди.


"Шальке"да у билан жамоадош сифатида 5 мавсум ўйнади. Аилтонга Бундеслига тўпурари бўлиш учун биргина гол етишмади. У жамоасини иккинчи ўрингача кўтарилиши учун катта ёрдам берди. Аилтон Бременни яхши кўрарди. Ваъда қилганидек, ҳар куни 500 км масофани босиб ўтди.

"Шальке"да уни тўғри тушунишди, муаммо бор эди. У "Бешиктош"га 3,5 млн евро эвазига трансфер қилинди. Туркия жамоаси эса бразилияликни Жон Кернинг ўрнини боса олади, деб ўйлашганди. Аилтон дастлабки уч учрашувда гол уришга эришди, бироқ кейинги тўпини 4 ой деганда киритди. Тушунарли, ҳужумчи формада эмас. Унинг ўрнини Бобо эгаллади.

Жамоадаги жойини йўқотган Аилтон "Гамбург"да ижарада ўйнашга рози бўлди. Бу жамоага у гол ура олмаганди. Янги клубида эса натижалар жуда ёмон бўлди, 13 ўйинда 3 гол. Тарих такрорланиб, "Вердер" билан баҳсда у дарвозани ишғол эта олмайди. Бу мавсумнинг сўнгги куни эди. Бошида "Гамбург" юқори ўринларда эди. Аммо дуранг ўйинлар кўпайиб кетди ва Аилтон қаҳрамон бўла олмади.

Барибир "Гамбург" ЕЧЛга чиқди. Аилтон ҳам жамоани ўзгартирди. "Гамбург" ҳам "Бешиктош" каби уни ўзида олиб қолмади. Якунда у "Црвена Звезда" таркибига кўчиб ўтди. У ерда чемпион бўлди ва яхшироқ ўйин намойиш этди. "Грассхоппер" таркибида ҳам ижарада бўлди. Шотландияда 14 ўйиндан кейин 9 гол уришга эришди.

Кўпчилик юлдуз бўлиб етишадиган деб ўйлаган футболчи учун бу қаттиқ қулаш эди. Бир вақтлар у Германиянинг энг яхши ҳужумчиси бўлганди. Унинг сўнгги жамоаси "Хассия Бинген" бўлди. Бу клуб таркибида эса 21 учрашувда 19 тўп киритди.
2014 йилнинг сентябрь ойида эса Аилтоннинг ҳайрлашув учрашуви ўтказилди. Буни қаранг, бу баҳсда ҳам у  хет-трикни қайд этди, якуний ҳисоб 8:4.

Бу ўйин футболчи ва клуб ўртасидаги муносабатни яхшилайди. Айрим вақтларда ҳар доим оддий ўйнаш керак. Шимоли-шарқий шаҳар Бремен унинг ватанидек бўлиб қолди, маҳаллий аҳоли эса Аилтонни яхши кўради. У асосий вақтини "Вердер" либосида ўтказди. "Вердер" либосидаги сўнгги баҳсни эса кўз ёшлари билан якунлади.


Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика