Балотелли фаолиятини қайси жамоада давом эттириши аниқ

Eldor Akmurzayev
7 дек 2020
“Брешия”ни тарк этганидан сўнг, клубсиз қолган Марио Балотелли фаолиятини B Серияда давом эттиради.

У ҳозирда “Монца”да тиббий кўрикдан ўтмоқда. Марио янги жамоасида “Милан”даги собиқ шериги Кевин-Принс Боатенг билан бирга ўйнайди.

Балотелли ўтган мавсум Италия чемпионатида 19 ўйинда (16 таси асосий таркибда) майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 9 бор огоҳлантирилиб, бир марта қизил карточка олган эди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia