Баллак: "Хамеснинг бир устунлиги бор: Унинг Анчелотти билан муносабатлари жуда яхши"

Aslanov Jasurbek
25 сен 2017, 11:03
"Бавария" собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўйинига баҳо берди.

Баллакнинг фикрича, колумбиялик футболчи немис гранди устози Карло Анчелоттининг ишончидан фойдаланмоқда.

"Хамес - ажойиб футболчи, бироқ юқори темпда ўйнаш борасида унда муаммолар бор. Бу одатий 10-рақам ва ҳимоявий ишларга аралашишни ёқтирмайди. Хамесда бир устунлик бор: Унинг Анчелотти билан муносабатлари жуда яхши. Унда оғир вазият бўлиб, танқидлар остида қолганида, Анчелотти Хамесга ишонч билдирди. Футболчи учун энг катта устунлик, мураббий сенга ишониши" - дейди Баллак.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal