Баллак: "Ҳозир ҳам "Бавария"да немислар асосий футболчилардир"
Narzulla Saydullayev
2 сен 2014, 10:44
"Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Михаэл Баллакнинг ҳисоблашича таркибида дунё юлдузлари йиғилган бўлсада, жамоадаги муҳим ролни немислар ўйнайди.
"Ҳозир ҳам "Бавария"да немислар асосий ролда. Филипп Лам, Мануэль Нойер, Бастиан Швайнштайгер ва Томас Мюллер - мухлислар жуда ҳам ёқтирадиган футболчилар сафига киришади" - дейди Баллак.