Баллак: “Челси”га қарши ЕЧЛ баҳсида “Бавария” яққол фаворит”

13 фев 2020, 08:56
Германия терма жамоаси собиқ аъзоси ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган баҳсга ўз муносабатини билдирди.

“Бавария” — яққол фаворит. Жуда кўп сабаблар бор. Мюнхенликлар Лондон клубига қараганда тажрибалироқ. Трансфер тақиқи сабаб “Челси” ёшларга имконият беришга мажбур бўлди. Лемпард ҳам ҳали тажрибали эмас, у эндигина мураббийликни бошлади. “Бавария”да эса катта устунликлар бор. Мюнхен клуби ўта сермаҳсул ўйин намойиш этмоқда ва улар ЕЧЛ плей-оффи нима эканлигини яхши билади”, — дейди Баллак.

Маълумот учун, “Челси” ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги илк баҳс 25 февралда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›