Бакка ва Бонавентура жароҳатдан фориғ бўлишди

Aslanov Jasurbek
17 дек 2016, 00:33
“Милан” ҳужумчиси Карлос Бакка жароҳатдан қутулди.

 Жамоа устози Винченцо Монтелла колумбиялик футболчини “Атланта”га қарши майдонга тушадиган 23 та футболчи руйхатига киритди. Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура ҳам майдонга тушишга шай. У ҳам жароҳатдан батамом фориғ бўлди. Яна бир ярим ҳимоячи Матиас Фернандес эса ушбу турни ўтказиб юборади. Уни чап оёғи тиззасидан олган жароҳати безовта қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: acmilan.com