Бакка Колумбия чемпионатига қайтди

Sherzod Nurmatov
14 июл 2022
"Гранада" ҳужумчиси Карлос Бакка жамоани тарк этди.

Тажрибали футболчи "Атлетико Хуниор" билан шартнома имзолади, дея хабар берди Колумбия клуби расмий сайти.

35 ёшли колумбиялик билан келишув шартлари ошкор этилмаган. Эслатиб ўтамиз, Бакка бу жамоада 2009 йилдан 2011 йилгача ўйнаган.

Карлос Европада "Брюгге, "Севилья", "Милан" ва "Вильярреал" шарафини ҳимоя этган. У уч карра Европа Лигаси ғолиби саналади.

У ўтган мавсум "Гранада" сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3 та тўп киритган ва 3 та голда ассист вазифасини бажарган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: juniorfc.co