Бакайоко А Серия жамоасига кўчиб ўтади

Mirjalol Normatov
12 авг 2018, 10:28
"Челси" футболчиси Тьемуэ Бакайоко "Милан" билан келишиб олди.

"Sky Sports" хабарига кўра, миланликлар футболчини сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олади. Унинг трансфери 30-35 млн еврога баҳоланган.

23 ёшли Бакайоко "Челси"га ўтган йили бориб қўшилганди. Ўтган мавсумда у жамоаси таркибида 43 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва шунча голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports