

Б.Вафоев номли марказий майдонида шунингдек 3-ўрин учун учрашув ҳам ўтказилди.
Дастлаб майдонда “Касби-БЎФМ”(Касби) ва “Янгиер”(Янгиер) жамоалари учинчи ўрин курашишди. Қизиқарли баҳсда 3:4 ҳисоби қайд этилди ва янгиерликлар хотира турнирининг фахрли 3-ўрин соҳиби бўлишди.
Финалда эса “Машъал-2002” ва “Насаф-2002” жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу ўйин шиддатли ва кескин курашларга бой бўлди. Финал учрашувига тўпланган томошабинлар ёш ва иқтидорли футболчилар иштирокидаги ажойиб футбол учрашувини мириқиб томоша қилишди. Финалда ёш “насаф”чилар 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишиб, мусобақа бош совринига эга бўлишди.
3-ўрин учун баҳс.
“Касби-БЎФМ” – “Янгиер” 3:4
Финал
“Машъал-2002” – “Насаф-2002” 1:2



