Баҳром Ҳайдаров: "Сўғдиёна"нинг омади келди"

Sherzod Nurmatov
11 сен 2021
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.






"Бугунги мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Бутун ўйин давомида тўпни назорат қилдик, футболда гол урмасанг, юта олмайсан. Биринчи таймда 3 та, иккинчи таймда 2 та вазият бўлди. Аммо шу 5 та имкониятдан ҳам фойдалана олмадик. Омадимиз келмадими ёки ижро маҳорати етишмадими, бугун мағлуб бўлдик. 

Ўйин бўйича йигитларга эътироз йўқ, ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. "Сўғдиёна" жамоасининг омади келди, чунки улар зўр ҳолатда эмасдилар. Уч очко олишимиз мумкин эди, энди ишлашда давом этамиз", – дейди Баҳром Ҳайдаров.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia