UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  2 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  8 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  29

Баҳром Ҳайдаров: "Рикошетдан урилган гол йигитларнинг кайфияти тушишига сабаб бўлди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Рикошетдан урилган гол йигитларнинг кайфияти тушишига сабаб бўлди"

Термизнинг “Сурхон” жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди.

Муросасиз кечган учрашувда мезбонлар мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг бош мураббий Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биламизки, “Насаф” яхши даражадаги футболчилардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Улар тўп билан ва қарши ҳужумларда тажовузкор ҳаракат қилади. Ўйинни яхши бошлагандик. Сўнг тезликни пасайтирдик. Рикошетдан урилган гол болларни кайфиятини тушишига сабаб бўлди. Шундай бўлсада иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ҳисобни ҳам тенглаштирдик. Иккинчи голни уриб олганимизда ўйин бошқача кечиши ҳам мумкин эди.

Ўйин давомида барча нарсага тайёр туриш керак. Диққатни йўқотдик ва рақибнинг қарши ҳужумидан тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни инобатга олсак ғалаба қозонишимиз мумкин эди. “Сурхон” жамоасидан кучли футболчилар йиғилган. Фақат, хатоларимизни йўқотишимиз лозим. Йигитлар ўз сўзларини айтади. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, кейинги баҳсларда уч очко қўлга киритшимиз шарт.

Ҳакамларнинг қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Уларни кўриб чиқадиган бошқарма бор. Ҳамма хато қилади. Болларга ҳам буни тушунтиряпман. Биз ўзимизни хатоларимизни тўғирлашимиз керак. Шунда ҳакамга ҳам, рақибга ҳам эътирозлар қолмайди.

Мухлисларни ишонтириб айтаманки, таянч ярим ҳимоясини Ҳусниддин Ғофуров орқали бирлаштирган эдик. Ўтган йили Аброр Исмоилов билан жуда яхши тандем ҳосил қиланди. Унинг жарохат олиб майдонни эрта тарк этгани минус бўлди биз учун. Мажбуран бошқа футболчиларни ўйнатмоқдамиз. Захирада биргина номинал таянч ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров бор. Ундан ҳам фойдаланамиз. Аъзам Алиев ва Жаҳонгир Меҳмоновни таянч зонасига ўтказганимиз мажбурликдан”, - деди Ҳайдаров.


Асқар Эшмўминов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика