UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Баҳром Ҳайдаров: "Омад биз томонда бўлди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Омад биз томонда бўлди"

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров ва “Нефтчи” посбони Музаффар Абдуллаевлар қатнашишди.

Баҳром Ҳайдаров: – “Водий дербиси” ҳар доим кескин курашлар остида ўтиб келган. Бугун ҳам шундай бўлди. Бошида бироз ташаббусга эга бўлдик. Кейин ёш футболчиларимизга қандайдир тажриба етишмадими, бироз устунликни бериб қўйдик. Бугун шогирдларимиз майдонда борларини бериб ўйнашди. Рақибимизнинг қизил карточка олгани ўйинга ўз таъсири ўтказди. Дарвозабонимизнинг пенальтини олиб чиққани ҳам руҳий далда бўлди. Омад бугун биз томонда бўлди. Заҳирадан майдонга тушган футболчиларимиз ҳам ўйинга яхши киришиб кетишди. Умуман бугун барча футболчиларимнинг ўйинларига эътирозим йўқ. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.

Музаффар Абдуллаев: – Бу ўйинга яхши тайёгарлик кўргандик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Пенальти бу лоторея бугун менинг омадим келди. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика