UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  37 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди"

"Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда ғалаба билан футболчилар, раҳбарият, мухлисларни табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлимда "Бухоро"нинг очколар борасида олдинда эканлиги маълумлиги учун катта таваккалга қўл урмади. Бизда ортга йўл йўқ эди. Боримизни ташладик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз янада кучайди, вазиятлар кўпайди",- дейди Баҳром Ҳайдаров. 

- Одатда "Бухоро" иккинчи бўлимда прессинг қўлларди. Бугун аксинча бўлди. Бу нима билан боғлиқ?

- Тўғрисини айтсам, "Бухоро"нинг ўйинини ўрганганимиз йўқ эди. Биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор бердик. Рақиб қандай ўйнашидан қатъий назар прессинг қилишимиз керак эди. Дуранг қониқтирмасди. Тўғри, 3 та ҳимоячига ўтдик. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли. Шу омил тайёргарликда керак бўлди.  

- Андро Гиоргадзе майдонга тушиши ҳам таваккалчиликми?

- Унда жароҳат бор эди. Мажбур бўлдик, 0:0 вақтда "Бухоро" ҳам олдинга ўтди. Биринчи пасларни ушлаш учун уни майдонга туширдик. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика