UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи бўлимдаги ўйинимизга 3, иккинчи бўлимдагисига 5 баҳо қўяман" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи бўлимдаги ўйинимизга 3, иккинчи бўлимдагисига 5 баҳо қўяман"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Локомотив"га (1:1) қарши учрашувдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда "Локомотив" жуда кучли ўйин намойиш қилди. Тан олиш керак, ушбу рақиб сафида маҳоратли футболчилар йиғилган, уларга қарши иккинчи рақамли жамоа бўлиб, ёпиқроқ ўйнаш керак. Баҳсгача қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик, аммо буни эплай олмадик. Бунга сабаб сифатида 4-5 нафар ёшларимизда ҳаяжон сезилди. Шу боисдан, тўп билан назорат эплай олмадик, кўп бора оддий пасларда тўпни йўқотдик, тўпни кўпроқ ушлаб, "Локомотив"нинг босимини камайтиришга интилгандик. Ўйиннинг бошида консетрацияни йўқотиб қўйдик. Беэътиборлик туфайли учрашув бошида ўйинга кириша олмадик. Аммо йигитларга раҳмат айтаман. Улар қўрқув ҳиссини йўқота олишди. Шундан кейин тўпни назорат қила бошладик. Иккинчи бўлим бошида йигитлар чиройли ўйин кўрсатишди ва ишонч ортиб кетди. Ҳимоя яхши ўйнади ва баҳс якунланиб бораётган вақтда гол урдик.

Биринчи бўлимда анча меҳнат қилдик. Гол ўтказиб юборганимиз учун жамоанинг ўйинига 3 баҳо қўяман. Иккинчи бўлимда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига мағлуб бўлмаганиимиз, керакли натижани қайд этганимиз учун жамоамнинг ўйинини 5 баҳога лойиқ кўраман.

Етакчилар билан баҳсларда очколар олишни уддаладик. Бу ерга келгунимча ҳам бир журналист шу борада савол берди. У ҳам жамоанинг ўйинларида ўзгариш борлигини таъкидлади. Бу биргина унинг эмас, кўп мутахассисларнинг фикри. Ҳақиқатдан ҳам, "Нефтчи"нинг ўйин услуби ўзгарди. Йигитларга фақатгина ишонч етишмаяпти. Ҳали кўп ишлаш керак. Аммо рақобатбардош жамоага айланмоқдамиз. Мураббий сифатида жамоага ишончим ортиб кетди. Умид қиламанки, "Нефтчи" Суперлигамизнинг барча жамоалари билан рақобат қила олди.

Бобурбек Йўлдошев: "Локо"га қарши ўйин қийин билардик. Эрта гол қўйиб юбордик. Кейинчалик ўзимизни қўлга олдик ва сабр қилдик. Барчаси яхши бўлди. Гол урдик, мағлуб бўлмадик. "Локо" катта футболга киришимга катта ҳисса қўшган. Бу жамоадан ҳамиша миннатдорман"

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика