UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  1 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  19 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Баҳром Ҳакимов: “Вьетнамни ютмасак бўлмайди” Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: “Вьетнамни ютмасак бўлмайди”

Бугун миллий терма жамоамиз ОЧ-2015 саралаш баҳсларини давом эттиради. Бош жамоамиз қаршисида, бу сафар Вьетнам миллий терма жамоаси гавдаланади.
Ном жиҳатдан у қадар жиддий рақиб бўла олмасада, бу терма жамоа ҳам охирги йилларда анчагина ўсишга эришмоқда дейиш мумкин. Шу боис йигитларимиз бугунги рақибни ҳурмат қилган холда ўйнашса, фойдадан холи бўлмайди.

Миллий терма жамомизнинг бугунги муғим ўйинидан олдин, мутахассислар билан суҳбатлашиб уларнинг ҳам фикрлари билан қизиқдик. Дастлабки мусоҳабамиз қўқонлик таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов билан бўлди.

- Аввало сизни ва championat.asia сайти орқали бутун халқимизни Ийд Қурбон Хайит байрами билан чин дилдан муборакбод этаман - дея гап бошлади Баҳром Мамажонович.

- Миллий терма жамоамизнинг 2014 йили Бразилияда ўтадиган ЖЧга йўлланмани қўла кирита олмагани, бутун ўзбек футбол мухлисларини қайғуга солгани бор гап. Ваҳоланки, нуфузи бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган ушбу мусобақага бориш учун атига бир қадам қолганди. Ундан илгари ҳам олимпиада йўлланмасидан мана шундай аламли тарзда қуруқ қолгандик. Бу узоқ вақт футбол хўжалигида тахлил қилинди ва ҳар ким ўз фикрини билдирди. Афсуски, энди бундан фойда йўқ.

- Бундан буён асосий эътиборимизни ОЧ-2015га қаратмоғимиз лозим. Вьетнамни эртага мухлислар ҳаққи ҳурмати учун ҳам ютмасак бўлмайди. Буни биздан кўра, ҳозир футболчиларнинг ўзлари ҳам жуда яхши тушуниб туришган бўлса ажаб эмас.

- Ўйлайманки, футболчиларимиз бугунги рақибини мағлубиятга учрата олишни уддасидан чиқади. Вьетнам у қадар кучли рақиб эмас. Лекин ҳар қандай холатда ҳам бу жамоани ҳурмат қилиш керак.

- Ўйлайманки, миллий терма жамоамиз иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонади. Очиғи, бу ўйинга қайси футболчиларни таклиф этилгани ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасман. Шу боис Вьетнам билан ўйинда қандай тактикада ўйнаш кераклиги тўғрисида, бир нима дейишим қийин. Таркибни мураббий ҳал қилади.

- Иорданиядан учралган мағлубиятдан сўнг, кўпчилик энди ёшларга имконият бериб, терма жамоада авлодлар алмашинувини амалга ошириш жоиз қабилидаги фикрларни илгари сурмоқда. Мутахассис сифатида бунга қандай қарайсиз?

- Тўғри, ёшларни пишитиб бориш керак. Лекин бу бирданига амалга оширадиган жараён эмас. “Насаф”даги фаолиятимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, асосий таркибга 1-2та ёшларни киритиб, секин аста уларни маҳоратини ўстирмоқ лозим. Зудлик билан асосий таркибнинг 5-6 нафар ўйинчисини ёшлардан иборат қилиш ҳам кўпинча ўзини оқламайди. Истайсизми йўқми, барибир натижа биринчи ўринда туради. Мухлислар ҳам аввало натижага қараб, ишингизга баҳо беради. Ўша ёшарган таркиб билан натижалар ижобий кечса. Ўз йўлига. Акс холда, бунга бош мураббий жавобгар бўлади. Шунинг учун бу босқични аста-секин ўтказган маъқул, менимча.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика