

"Бугун мана иккинчи ўйиндирки жамоа қандайдир уюшиб кетмаяпти. Бугун ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин еди. Ким гол урса ғалаба ўша томонга кетарди. Баҳсда ҳимоя ва ярим ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. Лекин ҳужумни охирига этказадиган ҳужумчи топилмаяпти. Битта Мўйдин Мамазулумовнинг ўзига оғирлик қиляпти. Ҳужумда Достон Мелиқўзиевнинг ўйини чиқмаяпти.
Ўйлайманки ўйиндан-ўйинга жамоам ўйини шакилланиб борса керак. Рақиб жамоа билан бунгача уч марта тўқнаш келганмиз иккита дуранг ва бир ғалаба қайд этгандик. Меҳмонлар бугун қарши ҳужумда ўйнашди. Уларни бир очко билан табриклайман", - дейди Баҳром Ҳакимов.
Абдулазиз Абдувоҳидов сухбатлашди



