Баҳром Ҳакимов: "Насаф" "Аҳал" билан ўйинда катта қийинчиликка дуч келмайди"
24 авг 2021 10:38
Янгиликлар
Баҳром Ҳакимов: "Насаф" "Аҳал" билан ўйинда катта қийинчиликка дуч келмайди"
Мазкур учрашув олдидан ўз вақтида қашиликлар билан Суперлигада бронза медалларига эга чиққан, 2002 йил жамоани ОФК чемпионлар кубогида ярим финал сари етаклай олган мураббий Баҳром Ҳакимов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Фикримча, "Насаф" катта қийинчиликка дуч келмайди. Рўзиқул Бердиев Туркманистон клубларига қарши қандай ўйнаш кераклигини яхши биладиган мутахассис ҳисобланади. Тўғри улар Суперлигада сўнгги турларда очко йўқотишмоқда. Лекин ўйин томонлама жуда яхши кўринишяпти. Бир нарсани айтиш керакки, ёш футболчилар билан барқарор натижага эришиш доим қийин бўлган. Гоҳида ўхшаса, гоҳида ўхшамаслиги мумкин. Бироқ бу "Аҳал" билан баҳсда мезбонларнинг имкониятини паст баҳолашга сабаб бўла олмайди. Айтганимдек "Насаф" бугунги кунга жавоб берадиган замонавий футбол кўрсатмоқда. Тахминим қаршиликлар 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонади",- дейди Баҳром Ҳакимов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар