UZ

Сўнгги янгиликлар

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  6 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Баҳром Ҳакимов: “Кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш учун курашамиз” Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: “Кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш учун курашамиз”

“Қизилқум” — “Динамо” жамоалари учрашувидан сўнг, ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Баҳром Ҳакимов иштирок этди.

—  Ўйин кутилганидек, муросасиз ва шиддатли ўтди, — дея сўз бошлади Баҳром Мамажонович. — Охирги икки турда навоийликлар рақибларига имкониятни бой берган. Шу боис, бугун жамоамизга осон бўлмаслигини билардик. Шунга қарамай, дастлабки дақиқалардан ҳужумкор таркибни майдонга туширдик. Бугунги ўйин менимча мухлисларга ҳам жуда манзур бўлди. Албатта оддий вазиятда гол ўтказиб юборганимиз бизга қимматга тушди. Савия жиҳатдан бугун тенг кучли икки жамоа ўзаро баҳс юритди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганимизда балки уйга камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Қолаверса, жамоамизнинг ўйинига бугунги майдоннинг ҳолати ҳам салбий таъсир қилди. Айрим вазиятларда футболчиларимиз ўзлари ўйлаган тактикаларни ишга сола билишмади. Шунга қарамай, бутун ўйин давомида бизни қўллаб турган кўпсонли самарқандлик мухлисларга раҳмат айтаман.

—  Рақиб жамоа ҳақида бирор нима дейишим қийин. Чунки қайта шаклланаётган таркибимиз “Қизилқум” билан илк марта куч синашди. Чемпионат жадвалида эгаллаб турган мавқеимиз рақибимизга нисбатан бир мунча мураккаб. Олдимизга кучлилар сафидаги ўрнимиз сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун бор куч-имкониятни ишга соламиз. Давралар оралиғида таркибимизга қўшилган Камолиддин Мурзоев ва бошқа футолчилар ўз ўйинини топиб, мухлислар ишончини оқлайди, деб ўйлайман.

—  Ҳакамлар фаолиятини баҳолайдиган мутахассислар бор. Бугунги учрашувда Филипосян, Шотурсуновлар жамоамизга ёрдам бера олишмаганди. Энди кейинги турда Бозоров ҳамда Холмуродовларсиз ўйнашга мажбур бўламиз. Бу — футбол! Албатта кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

—  Охирги маълумотларга қараганда, келаси мавсумдан олий лига жамоаларида легионер дарвозабон майдонга туширилмас экан. Шу боис, бугунги ўйинда маҳаллий дарвозабон Муҳиддин Худоёровга имконият бердик. Мельничук захирада қолдирилди. Менимча, дастлабки даврада ўйин амалиётисиз қолганига қарамай Муҳиддин Худоёров “Қизилқум”га қарши ёмон ўйин намойиш этмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика