UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2

Баҳром Абдураҳимов: “Жароҳатим жиддий эмас” Янгиликлар

Баҳром Абдураҳимов: “Жароҳатим жиддий эмас”

Олий лиганинг учинчи туридан ўрин олган “Насаф” – “Обод” (1:0) учрашувининг сўнгги дақиқаларида “Насаф” футболчилари ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишга мажбур бўлишди.

Сабаби жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири Баҳром Абдураҳимов шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Бу ҳолат албатта қаршилик футбол мухлисларини хавотирга солган бор гап. Сабаби 5 апрелда “Насаф” ОЧЛ доирасида Қаршида “Ал Жайиш”ни қабул қилади. Бу ўйинда Абдураҳимовнинг ёрдами жамоага зарур бўлади. Ўйиндан кейин футболчи билан боғландик.

-Баҳром ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув охирларида рақиб ҳимоячисининг қўполлигидан сўнг сиз шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этдингиз? Жароҳатингиз жиддий эмасми?

-Худога шукр, жароҳатим жиддий эмас экан. Бошида кучли оғриқ сезилди. Аммо бу ортда қолди. Мен кейинги ўйиндаёқ майдонга тушишим мумкин.

-“Обод”га қарши жамоа осон ўйин ўтказмади. Дебютант жамоага қарши қийин бўлишини билармидинглар?


-Албатта. Қийин бўлишини сезгандик. Қолаверса, шу куни ёмғир ёққани ҳам бизга ҳам, рақибга ҳам чиройли ўйин намойиш этиш имконини бермади.

-Балки тўрт кундан кейин ОЧЛда муҳим ўйин бўлгани учун жамоа у қадар жон куйдириб ҳаракат қилмагандир...


-Йўқ. Биз ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, кўпроқ голлар уришга ва мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика