Баҳром Абдураҳимов: “Майдонга тушдингми, борингни ташлаб чиқишинг керак”

Narzulla Saydullayev
22 сен 2016, 11:45
Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида “Бухоро”-“Насаф” жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви (1-2) якунлангач, “Насаф” ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўйин жуда қийин кечиши кутилганди. Ўртада финал йўлланмаси тикилганлиги учун ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Қолаверса мавсумда ушбу жамоа билан тўртинчи бор учрашганимиз учун, уларни тўлиқ ўрганганлигимиз ҳам қўл келди.

Ўйинимдаги кескинлик? Бу футбол. Майдонга тушдингми, борингни ташлаб чиқишинг керак. Ҳар бир баҳсга астойдил киришиб кетганлигим учун ўйиним шундай кўринса керак. Қандай мусобақа, қандай рақиб бўлмасин, ғалаба асосий мақсадим бўлиб келган. Мана бугун ҳам ғалабага эришдик. Барча мухлисларимизни финал йўлланмаси билан табриклайман.

 “Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia