UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0

Баҳриддин Ваҳобов: «Мухлисларни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз» Янгиликлар

Баҳриддин Ваҳобов: «Мухлисларни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз»

Бугун олий лига жамоалари ўнинчи тур баҳсларини ўтказади. Унда Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари Тошкентда «Бунёдкор» жамоасига қарши майдонга тушади.
Ушбу ўйин олдидан кончилар сардори Баҳриддин Ваҳобов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— Бугун жамоамизни олдинда жиддий синов кутмоқда, — деди ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов. — Мавсумни ғалабалар билан бошлаган бўлсак-да, охирги турларда бир текис ўйин намойиш эта олмаётганимиз бор гап. Шунга қарамай, миллий чемпионатда юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик.

«Бунёдкор» — мамлакатимизнинг тажрибали жамоаларидан бири саналади. Буни чемпионат жадвали ҳам кўрсатиб турибди. Аммо уларга қарши ижобий натижа учун ўйнаса бўлади. Таркибимизда жиддий йўқотишлар йўқ. Жамоадошларимнинг ушбу учрашув олдидан кайфиятлари аъло. Қолаверса, бугун Тошкентда бизни кўпсонли навоийлик мухлислар қўллаб-қувватлаб туриши кутилмоқда. Шу боис, ўз ишқибозларимизни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика