UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0

Баҳриддин Ваҳобов: “Кубокда кейинги босқични ўз майдонимизда ўтказишимизни кутгандик” Янгиликлар

Баҳриддин Ваҳобов: “Кубокда кейинги босқични ўз майдонимизда ўтказишимизни кутгандик”

Хабарингиз бўлса керак, кеча Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қизиқарли ва катта хаяжон остида ўтган қуръа қайсидир жамоага омадли келган бўлса кимгадир аксинча бўлди.

Қуръага кўра, Термизнинг “Сурхон” жамоаси кейинги босқични ҳам сафарда ўтказадиган бўлди. Дилшод Нуралиев бошқарувидаги жамоа 1/8 босқичида Муборакнинг “Машъал” жамоаси меҳмони бўлади. Хўш, бу борада “Сурхон”нинг тажрибали ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов қандай фикрда?

- Эртага чемпионат доирасидан ўрин олган “Орол”га қарши ўйинимиз бор (суҳбат 19 апрель куни бўлиб ўтди - мулаллиф). Бугун эрталаб Нукус шаҳрига етиб келдик – дея гап бошлади Ваҳобов. Кеча йўлда бўлганимиз сабабли қуръа ташлаш маросимини ТВ орқали жонли эфирда кўра олмадик. Лекин интернет орқали Кубокдаги кейинги рақибимизнинг ким эканлигини билиб олдик.

- Биласизми “Сурхон” Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичини ҳам сафарда ўтказди. Шу боис кейинги босқични ўз майдонимизда ўтказишни кутгандик. Аммо яна сафарда ўйнайдиган бўлдик. Ўз уйимизда Суперлига клуби билан ўйнасак, ишқибозларимиз кўз ўнгида бошқача ўйин бўларди, назаримда.

- “Машъал” ҳақида нима дейишим мумкин. Яхши жамоа. Ўз уйида осонликча очко улашиб юбормайди. Лекин “Сурхон” ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтишга уринади. Кейинги босқичга чиқиш имкониятини 50х50 баҳолаган бўлардим.

- Кубокдаги мақсадимиз имкон қадар узоқроққа боришдир. Қолганини вақт кўрсатади.

- Чемпионатнинг биринчи ўйинида “Шўртан” билан ўз майдонимизда нурсиз дуранг қайд этиб қўйдик. Тўғриси, шу куни бироз ҳаяжон босди. Ишқибозларимиз қаршисида фақат ва фақат ғалаба қозониш шартлигини йигитлар ҳаддан зиёд ўзига оворди. Босим кучайиб кетди. Кейинчалик ҳаммаси изига тушиб кетади деган умиддаман - дейди Баҳриддин Ваҳобов.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика