UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Баҳриддин Омонов: “Машъал”дан келган футболчиларга “Машъал” ойлик тўлаяпти” Янгиликлар

Баҳриддин Омонов: “Машъал”дан келган футболчиларга “Машъал” ойлик тўлаяпти”

Ҳадемай биринчи лиганинг иккинчи босқчи ўйинлари бошланади. Биз имкон қадар олий лига клублари қатори биринчи лига жамоаларига оид хабарларни ҳам бериб боряпмиз.
Бизга маълум бўлишича, кучли саккизликдан жой олган Косоннинг “Аланга” жамоаси иккинчи босқич учун ҳали тайёргарликни бошламабди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Дилшод Андаевдан сўраб билдик. Кейин эса жамоа бошлиғи Баҳриддин Омоновга мурожаат қилиб, клубдаги вазиятга ойдинлик киритдик.   

- Баҳриддин ака, “Аланга” олдиндан режалаштирилганидек, 21 июлдан йиғинни бошлаши керак экан. Лекин футболчилар ҳамон тўпланмагани ҳақида маълумотлар бор. Айтинг-чи, машғулотларнинг кечикишига нима сабаб бўлди?

- Ҳа, йиғинимиз бироз муддатга кечиккани рост. Биласизми, клубда ўзига яраша молиявий муаммолар бор эди. Шу боис йигитларни вақтида йиғишни имкони бўлмади. Худога шукур, кеча ҳаммасини ижобий томонга ҳал этдик. Насиб қилса, бугундан Муборакда йиғиламиз. У ерда икки кун машғулот ўтказиб, 29 июлдан Шаҳрисабзга, яъни “Машъал”нинг ўқув машғулот базасига йўл оламиз. Иккинчи босқич стартига қадар деярли ўша ерда бўламиз.

- Юзага келган молиявий муаммолардан кейин жамоанинг айрим ўйинчилари бошқа клубга ўтиш илинжида юришган экан. Футболчиларни олиб қолиш учун қандайдир чоралар кўрилмоқдами?

- Йўқ, ҳозирча ҳеч қайси футболчимиз расман кетгани йўқ. Фақат Ойбек Полвонов бугунги кунда “Машъал”нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Шаҳбоз Аҳмедов билан Рустам Жўраев эса ўз истагига кўра иккинчи лига жамоасига ўтди. Уларни ўрнига “Сурхон”нинг икки нафар ўйинчиси келадиган бўлиб турибди. Бундан ташқари “Машъал” ҳам 2-3 нафар футболчисини беради. Қолган футболчиларнинг барчаси эртага ихтиёримизга етиб келади.

 - Жамоанинг бош ҳомийси ким?

- Муборак газни қайта ишлаш заводи бизни оталиққа олган. Бу завод “Машъал”нинг ҳам ҳомийси саналади. Шу боис завод бу клубга ҳам 20 фоиз пул ўтказади.

- Бош мураббий Дилшод Андаев билан суҳбатлашганимизда, ойлик ва мукофот пуллари берилмаётганини таъкидлади. Бу муаммо қачон бартараф этилади?

- Ҳа, битта ойликдан қарздорлик қолган. Кейин 7та ўйинни мукофот пулларини беришимиз керак.

- Айтишларича, битта ойлик эмас, балки бир неча ойлик маошлар берилмаган...

- Йўқ, фақат 2та ойлик ва 7та ўйинни мукофот пули қолган холос. Биласизми, айни пайтда жамоамизда тўп сураётган “Машъал” футболчилари ва бош мураббий, жамоа шифокори ҳамда маъмури ўзаро келишувимизга кўра биздан эмас, балки “Машъал”дан маош олиши керак. “Аланга” эса ўзининг 9та футболчисига пул тўлайди.

- “Аланга” учун ишлаётганларга нега энди “Машъал” ойлик тўлаши кераклигини қандай тушуниш мумкин?

- Ҳа, биз “Машъал” билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Шу боис ҳуқуқий жиҳатдан Муборак жамоасига тегишли ва бугунги кунда “Аланга” сафида тўп сураётган футболчиларга ойлик маошларини “Машъал” тўлайдиган бўлган. Биз фақатгина мукофот пулини тўлиқ тўлаймиз холос. Футболчилар ойлигини “Машъал” билан келишиб олади.

- Айнан қайси футболчилар “Машъал”дан ҳақ олишини айтиб бера оласизми?

- Ҳозир олдимда футболчилар йўқлиги боис, номма-ном айта олмайман. Лекин шуниси аниқки 14 футболчи, бош мураббий, шифокор, маъмур ва базадаги ошпазлар “Машъал”нинг ўзидан ҳақ олади. Қолган 8 нафар жамоамизнинг ўтган йилги аъзоларига “Аланга” маош тўлайди. Бу футболчилардан ойлик борасида қарздорлик йўқ. Фақат 8та ўйиннинг мукофот пули қолган.

- Битта ўйиндаги ғалаба учун мукофот пули қанчани ташкил этади?

- Бизнинг мукофот пулимиз ўртача 200 000 сўмни ташкил этади. Мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда, футболчиларнинг майдонда қандай ҳаракат қилгани ва неча фоиз тўп сурганига қараб, турли хил суммада ўйинчиларни мукофотлаймиз.

- Бундан келиб чиқадики, “Аланга” “Машъал”нинг фарм-клуби. Шундайми?

- Йўқ, қонуний жиҳатдан биз мустақил жамоамиз. Алоҳида ўз йўналишимиз бор. Фақат боя айтганимдек, “Машъал” билан ўзаро келишувимизга кўра ҳамкорликни йўлга қўйганмиз.

- Бундан “Аланга” қандай фойда кўрмоқда?

- “Машъал” билан ҳамкорлик қилиш бизга биринчи навбатда молиявий томондан фойда келтиради. Қолаверса “Машъал”нинг мураббийи ва кўплаб футболчилари бу йил “Аланга”да фаолият юритмоқда. Шу боис бу жамоа бизга моддий жиҳатдан ёрдам бериб келмоқда. Зарурат туғилса “Машъал” жамоамиз учун автобус ва база борасида ҳам ёрдам беради.

- Демак, “Машъал” билан 70х30 кўринишда ишлаяпсизлар экан-да?

- Ҳа, шундай деса бўлади.

- Ундай бўлса, Муборак жамоаси берган футболчиларни ўйнатишга мажбур экансизлар-да. Демоқчимизки, ўз қарашларингга тўғри келадиган ўйинчилар иккинчи даражага тушиб қолар экан-да?

- Йўқ, жамоада ким кучли бўлса ўша ўйнайди. Бу борада уларни ажратиб ўтирмаймиз. Ҳозир “Машъал” берган ўйинчилар бизнинг ишончимизни оқламоқда. Шу боис четдан футболчи олиб келишга эхтиёж сезмаяпмиз. “Машъал”дан келган футболчилар ўз ойлик маошларини тегишли жамоасидан олишади. Бу биз учун албатта фойдалидир.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика