UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  5 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  1 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  3 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  3 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  3 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  32 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  9

Баҳор-2018. Тиаго Безерра ойнинг энг яхшилари билан бир хил очко жамғарди Янгиликлар

Баҳор-2018. Тиаго Безерра ойнинг энг яхшилари билан бир хил очко жамғарди

Теглар :  СуперлигаПФЛ
Сиз-у бизга кўплаб кутилган ва умуман кутилмаган натижалар тақдим этаётган Суперлигада баҳор мавсуми якунига етди.

Ортда қолган 3 ой сарҳисоб қилинганида, ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш анча қизғин кечаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Зеро ҳар ой янги ижрочилар ўз маҳоратини намойиш этиб, мухлислар олқишига сазовор бўлишмоқда. Март ойида энг яхши бўлиш учун номзод бўлган ўйинчилар апрелда даъвогарлар сафидан жой олишмади. Бу ҳолат май ойида ҳам кузатилди. Фақатгина “Пахтакор” аъзоси Тиаго Безерра 2 марта энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар қаторидан жой эгаллади ва у апрелда учинчи, майда эса иккинчи поғонани банд этди. Натижада айни пайтга келиб, Безерра ҳисобида 3 очко мавжуд ва у ҳар учала ойнинг энг яхшиси деб топилган футболчилар – Азиз Турғунбоев, Арслонмурод Омонов ҳамда Сардор Собирхўжаев билан биргаликда энг кўп очко жамғарган футболчилар бўлиб туришибди.

Шунингдек, Хуршид Ғиёсов ҳамда Жавлон Иброҳимов ҳисобида 2 очкодан мавжуд. Март ойида сўровнома якунларига кўра учинчи бўлган Элгужа Григалашвили ҳамда май ойида учинчи поғонани эгаллаган Шавкат Саломов ҳисобида мос равишда 1 очкодан бор.

Ҳозирча баҳор мана шундай қизғин курашлар остида якунланди. Ана энди бор диққат-эътиборимиз ёзда бўладиган учрашувларга қаратилади. Кўрамиз, ёзда кимлар мухлислар-у мутахассислар эътирофига сазовор бўлар экан.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика