Баҳодир Пардаев "Бухоро" билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
21 янв 2016
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Бухоро" клуби эртага Тошкентда йиғилади.

Ўтган мавсумни "Пахтакор"да ўтказган ҳужумчи Баҳодир Пардаев жамоа машғулотларида иштирок этиб келаётганди. Бош мураббий Жамшид Саидов Пардаев билан шартнома тузилгани ҳақида маълумот берди.

2015 йилги мавсумда ҳужумчи 23та ўйинда майдонга тушиб 4та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia