UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

Баҳодир Насимов: "Ютишимизга ишоняпман, Корея олдингидек кучли эмас" Янгиликлар

Баҳодир Насимов: "Ютишимизга ишоняпман, Корея олдингидек кучли эмас"

Бугунги Ўзбекистон — Жанубий Корея ўртасидаги учрашувдан олдин терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Жанубий Корея чемпионатида тўп сураётган Баҳодир Насимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Бугунги жуда муҳим ўйин олдидан миллий терма жамоамизга ишонаяпман. Менда шундай ҳиссиёт борки, бугун ғалаба қозониб, айнан мана шу сафар Жаҳон Чемпионатига чиқадигандекмиз. Бундай ўйинларда футболчиларнинг ўзи ҳам ҳар томонлама тайёр бўлади. Омад биз томонда бўлишига ишонаман. Эътибор беринг, шунча очко йўқотган бўлсакда, ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз. Жанубий Кореянинг учта ўйинини кузатиб шундай хулосага келдимки, ҳозирги Жанубий Корея олдингидек кучли эмас. Уларнинг ўйинида голли вазиятлар жуда кам бўлади. Айнан шу боис ҳам улар ҳали ҳамон сафарда ғалаба қозона олишмаяпти. Футболчиларимиз бугун уларни мағлуб эта олишига ишонаяпман» — дейди Баҳодир Насимов.

«Эрон билан ўйиндан кейин ҳам Кореядаги клубдошларим ўз терма жамоаларига ишонишаяпти. Ҳаттоки улар Корея ғалаба қозонишига мен билан баҳс бойлашди. Мен Ўзбекистон ғалаба қозонади деб улар билан баҳс бойладим. Ёдимда, тўрт йил олдин деярли шундай вазиятда эдик. Сўнгги турда Қатарни 5:1 ҳисобида ютгандик, «дубл»га эришгандим, аммо Корея Эронга мағлуб бўлиб, биз билан бир хил очко жамғарган бўлсада, омадсизлик боис ЖЧ-2014 га бора олмаган эдик. Бу сафар омад биз томонидан бўлишига негадир ишончим комил» — дейди Кореянинг «Ансан Гриннерс» клуби ҳужумчиси.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика