Жанубий Кореянинг "Ансан Гринерс" жамоасида фаолият олиб борган Баҳодир Насимов Бухоронинг "Бухоро" жамоаси йиғинига келиб қўшилди. Бу ҳақда ҳужумчининг ўзи тасдиқлади.
"Бугун "Бухоро" жамоаси машғулотида иштирок этдим. Аммо ҳозирча жамоа раҳбарияти билан келишувга эришганим йўқ", - дейди Баҳодир Насимов.