Баҳодир Насимов куни кеча Эроннинг "Падидеҳ" Хуросон клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.
Самарқандлик 27 ёшли ҳужумчи ёзга қадар Эрон Про-лигасида Машҳад шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган клуб сафида тўп тепади.
Бу ҳақда "Динамо" клуби матбуот котиби Усмон Ибодов твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, Хуросоннинг "Падидеҳ" клуби 2005 йил ташкил топган. Жамоа эгаси "Падидеҳ" компанияси ҳисобланади. Клуб ўз ўйинларини 35000 томошабинга мўлжалланган "Самен Ал Аеме" стадионида ўтказади. Айни пайтда маҳаллий мураббий Алиризо Марзбан бош мураббий сифатида ишламоқда.
"Падидеҳ" ўтган мавсум қуйи лигада иштирок этиб биринчи ўринни банд этиб ва Эрон Про-лигасига йўлланма олганди.
12 турдан сўнг Насимовнинг янги жамоаси 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.
Жамоада хорватиялик Игор Прахич, черногориялик Милан Йованович ва сербиялик Зоран Кнежевич каби легионерлар фаолият олиб боришмоқда.