Баҳодир Насимов "Ал Гарафа" билан музокара олиб бормоқда"

Narzulla Saydullayev
6 июл 2015, 10:52
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин.
"Сардор Рашидовдан кейин Қатарда яна битта легионеримиз пайдо бўлиши мумкин. Баҳодир Насимов "Ал Гарафа" клуби билан музокара олиб бормоқда.

Ҳозирда давом этаётган келишув амалга ошса, терма жамоамиз ҳужумчиси янги мавсумни августдан бошланадиган Қатар Юлдузлар Лигасида бошлайди.

Шунингдек, Баҳодир Насимовга олий Лига жамоалари ҳамда Қозоғистон ва Озарбайжон клубларидан ҳам таклифлар бор", - деб ёзади "Динамо" клуби матбуот котиби Усмон Ибодов твиттердаги ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Насимов Эроннинг "Падидеҳ" клубида фаолият олиб бораётган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›