Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтади

Omonjon To`xtamirzayev
19 авг 2014, 12:22
20-25 август кунлари жамоамизнинг собиқ футболчиси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади.

Мусобақада 2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар иштирок этади. Унда академиямиз шарафини Руфат Акрамхўжаев бошчилигидаги жамоа ҳимоя қилади. Турнирда иштирок этувчи 12 жамоа билан танишинг:

"Пахтакор", "Бунёдкор", БЎСМФМ-16, "Чилонзор", "Пахтакор" Термиз, Бухоро, Навоий, Самарқанд, "Металлург", Андижон, Чимкент БЎОЗСМ-7, Жиззах.

Баҳсларга эртага қуръа ташланиб, 21 августдан учрашувлар бошланади. Мусобақа "Пахтакор" футбол клуби ва ЎФФ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›