UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  0 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4

Баҳодир Давлатов: “Янгиерда халқ катта футболни соғиниб қолганди” Янгиликлар

Баҳодир Давлатов: “Янгиерда халқ катта футболни соғиниб қолганди”

Хабарингиз бўлса керак, олий лиганинг 3-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Локомотив” учрашуви эртага Янгиерда бўлади.
Стадион раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган, кўпчиликка яхши таниш бўлиб улгурган мураббий Баҳодир Давлатов билан суҳбатлашиб, ўйинга тайёргарлик қай даражада кетаётгани ҳақида сўрадик.

- Баҳодир Бойжонович, эртага Янгиер стадионида олий лига ўйини бўлиб ўтади. Айни дамда тайёргарлик қандай кечмоқда?
- Ўйинни юқори даражада ўтказиш учун бор кучни бериб ишлаяпмиз. Ҳар икки жамоага ҳам қулай шароит яратиб берилади. Асосийси кийиниш ва ечиниш хонаси, иссиқ сув билан боғлиқ муаммо йўқ. Билсангиз керак, яқинда Янгиер шаҳрида ҳам қор ва ёмғир ёғиб ўтди. Бугун эса қуёш чиқиб турибди. Менимча эртага ўйингача ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.

- Стадион ўз бағрига қанча томошабинни сиғдира олади?
- 7000-8000 нафар ишқибозга мўлжалланган. Биласизми Янгиерда халқ катта футболни соғинган. Улар учун эртага ҳақиқий байрам бўлади. Катта эхтимол билан шунингдек эртага стадион тўлиб тошиши кутилмоқда. Негаки, Янгиерга Жиззах ва Тошкентдан ҳам ашаддий мухлислар келиб жамоасини қўллаб-қувватлайди.

- Аслида ўйинни Янгиерда ўтказиш ташаббуси кимдан чиққанди?

- Тўғриси, бу ҳақда аниқ маълумотга эга эмасман. Билганим шуки, ПФЛ “Сўғдиёна”га Зоминда эмас Самарқанд ёки Янгиерда ўйнашини айтган. Фақат танлаш ихтиёри жиззахликларга берилган. Жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев яқинда стадионимизга ташриф буюриб, шу ерда ўйнашни лозим топди. 

- Бу сизлар учун кутилмаган сюрприз бўлдими?
- Юқорида айтганимдек, Янгиерда ҳам футболни одамлар соғинган. Футбол учун биз ҳеч қачон йўқ демаймиз. Аксинча хурсанд бўлдик.

- Наҳотки, мана шундай стадионига эга бўлган шаҳарнинг хатто биринчи лигада ҳам жамоаси бўлмаса.  

- Яқинда 21 март, Наврўз байрами ушбу стадионда ташкил этилди. Унга Сирдарё вилояти ҳокими ҳам ташриф буюриб, стадион билан танишиб чиқиш асносида, вилоятнинг бош футбол жамоаси шу ерда бўлиши кераклигини таъкидлади. Ашурматов Ойбек Шодмонқулович бу борада бизга амалий ёрдам беришини айтди ва шу йилнинг ўзида жамоани биринчи лигага қайтариш лозимлигини билдирди.

- Хўш, бундан кейин қандай ўзгаришлар юз берди?
- Кейин биз ПФЛ бош директори Фарҳод Магометовга хат орқали мурожаат қилдик. Лекин Фарҳод Абдуалиевич бу йилги чемпионатга қуръа ташланиб бўлинганини айтиб, иштирок этишимизга руҳсат бермади.

- Бу йил чемпионатда иштирок этиши сўроқ остида турган “Истиқлол” ўз вақтида айнан “Янгиер” жамоасида молиявий муаммо юзага келганида унинг ўрнига қатнашганди. Бу йил эса “Истиқлол” ўрнига “Шердор” қатнашадиган бўлди. Демоқчимизки, битта ўрин бўш турганди.
- Ҳақиқатдан ҳам 2013 йили шундай бўлганди. Тўғриси, у пайтда ҳокимият томонидан эътибор юқори бўлмаганди. Мана бугунги кунга келиб эса шахсан вилоятимиз ҳокими кўмак бераман деганида ПФЛ чемпионатда иштирок этишимизга руҳсат бермади. Акс холда бу йилги чемпионатга бемалол улгурардик. Энди нима ҳам дердик, бу – ҳаёт.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика