UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Баҳодир Аҳмедов терма жамоадаги йўқотишлар ва Озарбайжонга неча нафар ўйинчи олиб кетиши ҳақида гапирди Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов терма жамоадаги йўқотишлар ва Озарбайжонга неча нафар ўйинчи олиб кетиши ҳақида гапирди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Кечаги машғулотлар ҳақида бироз аввал батафсил маълумот берган эдик. Қуйида эса бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

Фото Футзал. Ўзбекистон МТЖ таркибида йўқотишлар бор, кечаги машғулотдан ГАЛЕРЕЯ


"Машғулотлар кўнгилдагидек давом этаяпти. Фақатгина Даврон Чориевда жароҳат бор ва машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Ҳозирча у индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Қолган ҳамма соғ-саломат ва улардан кўнглим тўқ", - дея фикрларини бошлади Б.Аҳмедов.


- Чориев ўнг оёқ суяги дарс кетиши сабаб Озарбайжонга бормаслиги аниқ бўлибди. У Осиё чемпионатига қадар сафга қайтишга улгурадими?
- Терма жамоа шифокорлари билан бу борада суҳбатлашдик. Улар менга Даврон қитъа биринчилигига қадар тикланишга улгуриши айтишди. Шунга умид қиламиз.

- Бугунги машғулотда Жавлон Аноров ҳамда Артур Юнусов кўринмади. Сабаб?
- Жавлон шахсий сабабга кўра эрталабки машғулотни ўтказиб юборди. Кечқурунги машғулотда у яна биз билан бирга бўлади. Артур эса жароҳати борлиги сабаб терма жамоа ихтиёридан кетди. Лекин, у Осиё чемпионатига бориши мумкин бўлган ўйинчилар 25талигида қолади.

- Озарбайжонга неча нафар футзалчи олиб кетилади?
- Бокуга 15 нафар футзалчини олиб кетамиз. Улардан икки нафари дарвозабон, 13 нафари ўйинчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати шу йилнинг 12 сентябрдан 4 октябрга қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма беради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика