UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5

Баҳодир Аҳмедов: "Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Кеча терма жамоа йиғинидан суратларни эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бугун эса бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

- Нима учун ушбу йиғинга асосан ёшлар чақирилди?

- Асосий ўйинчиларимизнинг кўпчилиги АГМК билан бирга клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига (7-17 августда Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказилади) тайёргарлик кўришмоқда. Шу сабаб, уларга руҳсат берганмиз. Давом этаётган чемпионатимиз давомидаги кузатувларимиз натижасида ўзини кўрсатиб келаётган ёш футзалчиларни йиғинга таклиф қилиб, уларга ёрдам беришга ва шу орқали терма жамоа келажаги учун қисман бўлса-да пойдевор қўйишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ёшлар асосий йигитлар қайтгунча ўйин схемамизга мослашиб олишади.

- АГМК таркибида бўлмаган тажрибали ўйинчиларимизчи? Масалан: Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Константин Свиридов...

- Уларнинг ҳаммаси умумий қайдномамизда бор, Осиё чемпионати саралашигача улар албатта чақирилади. Шунчаки, ҳозир ёшларни тезроқ тарбиялашга ва терма жамоа ҳавосига кўниктиришга ҳаракат қилаяпмиз. Айни пайтда йиғинда бўлган йигитлар ичида ҳали тайёр бўлиб улгурмаганлари ҳам бор. Лекин, йигитлар кўрсатган нарсаларимизни тез илғаб олишмоқда ва бу нарса бизни хурсанд қилмоқда.


- Терма жамоа айни пайтда қандай услуб асосида тайёргарлик кўрмоқда? Хосе Мария Мендез услуби ва йўли давом эттирилмоқдами?

- Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз. У билан доим алоқада бўлиб турамиз, яқиндагина бизга янгича машқ услублари ва схемаларни берди. Мендез исталган масалада биздан ёрдамини аямайди ва мунтазам алоқада бўлиб туради.

- Футзал бўйича ички чемпионатимизнинг эски форматга қайтгани мураббий сифатида сизга қай даражада қулайлик туғдирмоқда?

- Эски форматга қайтилгани жамоаларга молиявий томонлама яхши бўлдик. Чунки, ўтган мавсум охирида жамоалар моддий муаммолар сабаб сафардаги ўйинларга боролмаган вазиятлар ҳам бўлганди. Ўз навбатида, олдинги ҳолатга қайтилгани мураббий сифатида менга ҳам қулай. Сабаби, кун давомида барча ўйинларни ва футзалчиларни кузатиб ўтириш имконим бор. Клублар ҳам рақиблари баҳсини томоша қилиб, уларни ўрганиб ўтиришлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, эски форматга қайтилгани яхши бўлди, бу ҳамма учун қулай.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика