UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  8 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  5 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  9 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  13 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  21 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0

Баҳодир Аҳмедов: "Афғонистон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Афғонистон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман"

Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари старт олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки учрашувини Афғонистонга қарши ўтказди ва шиддатли тарзда кечган ўйинда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

 - Афғонистон терма жамоасига кўрсатган мазмунли ўйини учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги баҳс чиндан ҳам шиддатли ва муросасиз кўриниш олди. Лекин бизнинг жамоамиз ҳам ўз ўйинини намойиш этишга уринди. Баъзи вазиятларда хатоларга ҳам йўл қўйдик. Айнан шу хатоларни кейинги учрашувларда такрорламасликка ҳаракат қиламиз. 

Олдинда бизни Непал ҳамда Тожикистон терма жамоаларига қарши масъулиятли ўйинлар кутмоқда. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндошамиз ва ҳар бир рақиб билан ўйинни ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Зеро мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиш ва якунда Осиё чемпионати финал босқичига йўл олиш. Демак кейинги 2 та ўйинда ҳам бор куч ва маҳоратимизни ишга солишимиз талаб этилади, - дея таъкидлади тажрибали мураббий.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика