UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  0 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  1 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  7 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  26 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  4

Бабаян ва Сергеев - ноябрь ойи лауреатлари! Янгиликлар

Бабаян ва Сергеев - ноябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада яна бир бор «Пахтакор» вакиллари тенгсиз деб топилди.
Хусусан, «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 2014 йилги мавсум ҳисобидан бешинчи марта ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев биринчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 27 ноябрь - 1 декабрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 11 нафар мураббий ва 13 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 64 очко тўплади ва сўровномада иккинчи бўлган «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамовни 12 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, ноябрь ойи сўровномасида иштирок этган журналистларнинг деярли барчаси Бабаянни биринчи ўринга лойиқ деб топди.

Футболчилар орасида эса ноябрь ойи якунларига кўра «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеевга тенг келадиган футболчи топилмади. Ҳужумчи ноябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовни 11 баллга ортда қолдирди ва 56 балл билан 2014 йилги мавсумнинг сўнгги ойи энг яхши футболчиси номини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси ноябрь ойи кучли бешлиги:
1. Игорь Сергеев («Пахтакор») – 56 балл.
2. Сардор Рашидов («Бунёдкор») – 45 балл.
3. Шерзод Ҳакимов («Нефтчи») – 27 балл.
4. Шакер Зуаги («Олмалиқ») – 18 балл.
5. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 16 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси ноябрь ойи кучли бешлиги:

1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 64 балл.
2. Вадим Абрамов («Локомотив») – 52 балл.
3. Вали Келдиев («Машъал» ёшлар жамоаси мураббийи) – 27 балл.
4. Мурод Исмоилов («Нефтчи») – 18 балл.
5. Сеид Сеидов («Бухоро» мураббийи) – 13 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика