Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" Туркияда йиғин олиб боради
28 дек 2021 21:11
Янгиликлар
Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" Туркияда йиғин олиб боради
Самвел Бабаян бош мураббийлиги остидаги жамоа илк ўқув-машғулот йиғинини Наманганда ўтказди ва қисқа таътилга йўл олди.

"Намангандаги йиғин 20-28 декабрь кунлари ўтказилди ва унда маҳаллий футболчилар иштирок этишди.
Эндиликда "Навбаҳор" вакиллари янги йил муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиқишади.
Жамоа аъзолари 2022 йилнинг 5 январь куни Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтишади ва 6 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишади.
“Лочинлар”нинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинида таркибга янги футболчиларнинг қўшилиши, шунингдек, бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган", – дейилади "Навбаҳор" матбуот хизмати берган хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар