БАА терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичига тайёргарликни бошлади
15 июл 2019 13:19
Янгиликлар
БАА терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичига тайёргарликни бошлади
БАА терма жамоаси Австриянинг Зальцбург шаҳрида йиғинга киришди.
Терма жамоа устози Берт ван Марвийк футболчиларни дастлаб Германиянинг Мюнхен шаҳрида йиғди, шундан сўнг жамоа аъзолари Австрияга йўл олишди. Зальцбургдаги ўқув-йиғин машғулотлари 22 июлга қадар давом этади.
Терма жамоа таркибида ҳозирча Омар Абдулраҳмон билан Али Мабхут йўқ, мураббий бу икки футболчини вақтинча чақирмасликни лозим топди. Умуман олганда йиғинда 24 нафар футболчи иштирок этяпти. Улар орасида БАА чемпионатининг "Энг яхши дарвозабони" Адел Али Ҳосани билан "Энг яхши футболчиси" Халфан Мубарак бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар