UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  6 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  5 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  7 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1

БАА «OSN Кубоги» соҳибига айланди Янгиликлар

БАА «OSN Кубоги» соҳибига айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 саралаш баҳсларидаги рақиби - Вьетнам терма жамоаси 9 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Вьетнам Футбол Федерациясининг хабар беришича, 15 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ОК-2015 саралаш 3-тур ўйинида майдонга тушадиган Вьетнам терма жамоаси 9 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Вьетнам терма жамоаси Қатарга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб 11 октябрь куни Тошкентга ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 саралаши «Е гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан кейин 1 очко тўплаган ҳолда гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Вьетнам эса, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. «Е» гуруҳида айни дамда БАА терма жамоаси икки ўйиндан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Гонгконг 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида саралаш гуруҳидаги яна бир рақиб - Гонгконг терма жамоаси 11 сентябрь куни Сингапур терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гуруҳ баҳсларида пешқадамлик қилаётган БАА терма жамоаси эса 5-9 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида ўтказилган «OSN Кубоги» халқаро турнирида иштирок этди ва ғолибликни қўлга киритди. БАА терма жамоаси Тринидад ва Тобаго ҳамда Янги Зеландия терма жамоаларини мағлубиятга учратиб мусобақа ғолиби бўлди. Таъкидлаш жоиз, Маҳди Али бош мураббийлигидаги БАА терма жамоаси ўзининг ғалабали ўйинлари сериясини 13тага етказиб олди.

«Е» гуруҳида 3-тур ўйинлари 15 октябрь куни ўтказилади. Шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоасини Тошкентда қабул қилса, БАА терма жамоаси ўз майдонида Гонгконг терма жамоаси билан ўйнайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика